1

Миср самолётини профессор олиб қочгани маълум бўлди

ДУНЁ 29.03.2016, 15:28
Миср самолётини профессор олиб қочгани маълум бўлди

Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига қарашли самолётни қўлга олган одам АҚШ фуқароси Атланта университети профессори, яна баъзи маълумотларга кўра эса талаба Иброҳим Самаха  эканлиги айтилмоқда. У врач-ветеринар дипломига эга бўлиб, Искандария вилоятида истиқомат қилган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

У эрталаб Искандариядан Қоҳира сари парвозни амалга ошираётган А320 самолётининг йўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиб, 38 К сонли ўриндиқда ўтирган. Миср ОАВлари Ларнақ аэропортидан олинган илк кадрларни намойиш этишди.

Иброҳим Самаха кўринишидан 50 ёшларда. У Миср давлатидан сиёсий бошпана сўраган ва таржимон талаб қилган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин у экипаж аъзоларига қўлга олинганларини маълум қилиб, Туркияга учишни талаб қилган. Аммо ёнилғи камлиги туфайли самолёт Мисрнинг Ларнақ шаҳрига қўнишга мажбур бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг маълумот беришича, бортга бомба қўйилгани ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиққан. Экипаж аъзолари ва беш нафар чет эллик йўловчидан бошқа барча йўловчилар озод этилган.

Сешанба куни эрталаб Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига қарашли самолётни қўлга олган одам Мисрда яшовчи собиқ хотинига мактубини етказишни талаб қилган. Конвертда араб тилида ёзилган тўрт варақ хат бўлган. Иброҳим Самаха самолётни айнан Мисрга қайтаришига шу номани важ қилиб кўрсатиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1