АсосийСПОРТ

Олимпиада ғолибларига Президентнинг махсус совғалари топширилди (фото)

Кеча Токио олимпиадасида муносиб иштирок этган Ўзбекистон спортчилари делегацияси Тошкентг...

'Олимпиада ғолибларига Президентнинг махсус  совғалари топширилди (фото)'ning rasmi

Кеча Токио олимпиадасида муносиб иштирок этган Ўзбекистон спортчилари делегацияси Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Уларни Сенат раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди. Аэропортнинг ўзида спортчиларимизни қутлаш учун тантанали маросим ўтказилди.

Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасида давом этган тадбирда олимпиада ўйинлари чемпионлари ва совриндорларига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус  совғалари топширилди. Унга кўра:

Олимпиада ўйинларида олтин медал олган спортчиларга Тошкент шаҳридан 4 сотихли, 3 хонали коттедж ва Tahoe автомобили;

бронза медали соҳибларига 2 хонали уй ва Trailblazer автомобиллари топширилди.

Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.

Спортчиларимизга мукофотлар муборак бўлсин деб қоламиз!

    Бошқа янгиликлар