Жорий йил 7 август куни Афғонистонда юз берган портлаш оқибатда бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда таржумон.уз “Arian News» нашрига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, воқеа Пактия провинцияси Сайид Карам туманининг Чино қишлоғида юз берган. Оила микроавтобус орқали вилоят марказидан қочаётганда тўсатдан йўл четидаги мина портлаган. Оқибатда уч аёл, уч эркак ва олти бола ҳалок бўлиб, икки бола яраланган.
Таъкидланишича, ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Пактия провинцияси губернатори эса мина портлашида «Толибон»ни айблаяпти.
Aфғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (AИҲРC) ҳисоботига кўра, жорий йилнинг январь -июнь ойида толибонлар 5321 нафар тинч фуқарони ўлдирган ёки жароҳатлаган.






