1

COVID-19 га қарши эмлаш Германияда минглаб ўлимларнинг олдини олди — Deutsche Welle

ДУНЁ 10.08.2021, 19:04
Теглар: вакцина
COVID-19 га қарши эмлаш Германияда минглаб ўлимларнинг олдини олди — Deutsche Welle

Роберт Кох институти мутахассислари коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг дастлабки олти ойида 38,000 дан ортиқ ўлимнинг олдини олди. 

Коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 2021 йил январидан июлгача Германияда COVID-19 дан минглаб ўлимларнинг олдини олди. Бу Роберт Кох институти (RKI) томонидан эълон қилинган математик моделлаштириш натижаларига кўра маълум бўлмоқда, деб ёзади Deutsche Welle.

Таҳлил қилиш учун мутахассислар эпидемиологик вазият ривожланишининг турли сценарийларини моделлаштиришган: эмлаш кампанияси билан бирга ва у билан бўлмаган ҳолатда.

RKI маълумотларига кўра, дориларсиз профилактика чоралари ва вакцинация 706 минг инфекция юқиши ҳолатининг олдини олишга, касалхоналардаги беморлар сонини 76,6 мингга камайтиришга ёрдам берган (улар орасида 19,6 мингга яқин реанимацияга муҳтож беморлар ҳам бор). 38,3 мингдан ортиқ COVID-19 ўлимининг олди олинган.

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Германияда 3,8 миллион COVID-19 га чалиниш ҳолатлари қайд этилган, деярли 92 минг киши вафот этган. Мамлакат аҳолисининг деярли 55 фоизи тўлиқ эмланган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1