2021 йил 10 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 139285 (+903) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 93 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 39 нафари Андижон вилоятида,
- 19 нафари Бухоро вилоятида,
- 75 нафари Жиззах вилоятида,
- 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 18 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 95 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 94 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 85 нафари Фарғона вилоятида,
- 39 нафари Хоразм вилоятида,
- 97 нафари Тошкент вилоятида,
- 161 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 66 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
🔹Навоий вилоятида 23 нафар,
🔹Наманган вилоятида 43 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 127 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 76 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 51 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 82 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 121 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 132613 (+832) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 948 нафарни ташкил қилди.
2021 йил 10 август куни 472 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 15871 нафарга етди. Кеча уларнинг 520 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 8641 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 106 нафарга етди.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.






