АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда шу кунга қадар жами 11 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

10 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 422 221 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди...

'Ўзбекистонда шу кунга қадар жами 11 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди'ning rasmi

10 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 422 221 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 389 028 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 27 848 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 5 345 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 11 085 505 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 7 776 523 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 2 405 161 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 903 821 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 365 582 нафарни ташкил қилмоқда.

10 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Самарқанд вилояти (56 252 доза),
  • Қашқадарё вилояти (54 143 доза),
  • Тошкент вилояти (52 290 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган  вилоятида 1 269 662 доза,
  • Фарғона вилоятида 1 271 374 доза,
  • Андижон вилоятида 1 191 907 доза
  • Самарқанд вилоятида 1 128 181 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар