Бугун, 11-август куни соат 09:00 дан 17:00 гача Самарқанд шаҳрининг Кафтархона, Боғи Феруза, Дари Занжир, Қавола, Мулён, Садриддин Айний, Огаҳий маҳалласи ва автомактаб биносида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Электр энергиясининг узилишига “Чинор” нимстансияси фидер-97 электр тармоғида ҳамда “Шоҳизинда” нимстанцияси фидер-179 электр тармоғида модернизация ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.






