АсосийMadaniyat

Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

'Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди'ning rasmi

Бугун Кинематография агентлигида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти вакиллари билан институтнинг Тошкентдаги филиалини очиш бўйича учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Агентлик раҳбарияти, киномутахассислар, ижодкорлар иштирокидаги учрашувда филиал очилишида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Учрашув давомида шунингдек, талабаларнинг ўқишини кўчириш, сифатли таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликда ижодий танловлар ва фестиваллар ўтказиш, тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ёшларни фильмлар суратга олишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби муҳим масалалар ўртага ташланди.

 

    Бошқа янгиликлар