Бугун, 11 августдан бошлаб аҳолини ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учини дозалари билан эмлаш яна қайта йўлга қўйилди.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 августдан бошлаб Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида захирадаги хитой-ўзбек вакцинасини фақат биринчи доза билан эмлаш ишлари амалга оширилаётган эди .






