АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

12 августда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали нисбатан салқин ҳаво кириб к...

12 августда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали нисбатан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 33-38° атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз куни ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° гача пасаяди.

Бошқа янгиликлар