Олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизда ҳам тест синовлари якунланмоқда. Тест синовларини топширишда билимига ишонган ёшлар саволларни ечиб чиқмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБнинг маълумотига кўра, айрим “билимли” ёшлар маълум манфаат эвазига бировнинг ўрнига тест синовларини топширишга киришга уринмоқда. Тест синовлари бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 41 та, уяли телефондан фойдаланган 74 та ҳолатлар аниқланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






