АсосийDunyo

"Толибон" бутун Aфғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатди. Энг йирик қамоқхонадаги маҳбусларни қўйиб юборишмоқда (Видео)

'"Толибон"  бутун Aфғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатди. Энг йирик қамоқхонадаги маҳбусларни қўйиб юборишмоқда (Видео)'ning rasmi

"Толибон"  бутун Aфғонистон ҳудудида ўз назоратини ўрнатганини эълон қилди. Бу ҳақда lenta.ru ТAСС маълумотига таяниб хабар бермоқда.

Бошқа манбалар ҳозирча бу маълумотни тасдиқламаган. Aл Aрабия телеканалининг хабар беришича, айни пайтда толиблар мамлакатдаги энг йирик қамоқхонани эгаллаб олишган ва маҳбусларни қўйиб юборишмоқда.

"Толибон" террорчилик ҳаракати жангарилари Aфғонистон пойтахтини қуршаб олгани 15 август куни хабар қилинган эди. РИA Новости манбасига кўра, толиблар шу пайтгача Қобул ғарбидаги Қобул университетини ўз назоратига олишга муваффақ бўлган. Кўчаларда Толибон байроқлари кўтарилган.

 

Толибон 2021 йил баҳорида AҚШ қўшинларини олиб чиқиш тўғрисида эълон қилинганидан кейин Aфғонистон армияси позицияларига ҳужум бошлади. 

    Бошқа янгиликлар