АсосийDunyo

2021 йилнинг олти ой мобайнида Россиядан 8,6 минг мигрант чиқариб юборилган.

'2021 йилнинг олти ой мобайнида Россиядан 8,6 минг мигрант чиқариб юборилган.'ning rasmi

Бу ҳақда sputnikuzbek Россия ИИВ матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар қилди.  

“2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида минг нафардан зиёд хорижлик фуқароларнинг Россияда бўлиш муддати қисқартирилган, 8,6 минг киши мамлакатдан чиқариб юборилган”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, яна 1,2 минг хорижлик махсус муассасаларда ўзининг чиқариб юборилишини кутяпти.

Аввалроқ Россия ИИВ ярим йил ичида 99 минг нафар чет элликнинг Россияга киришига тақиқ қўйилганини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар