АсосийJamiyat

Пандемияга қарши курашиш доирасида АҚШдан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди

'Пандемияга қарши курашиш доирасида АҚШдан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Бугун пандемияга қарши курашиш доирасида Бухоро яҳудийларининг бутунжаҳон конгресси шафелигида «Global Jewish Assistance and Relief Network» фонди томонидан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Тошкентдаги Ислом Каримов халқаро аэропортига олиб келинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Беғараз ёрдамнинг иккинчи жўнатмаси таркибига 31,2 минг дона №95, 4 минг дона КN95  ва 102 минг дона уч қатламли ASTMF2100 Level 1 маркали, жами 137,2 минг дона тиббий ниқоблар киритилган. 

Ушбу фонд тақдим этган ёрдам доирасида Ўзбекистонга жами 271,2 минг дона тиббий ниқоб келтирилди.

Юк коронавируснинг янги тўлқинлари ва мутацияларига қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот заҳираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилди.

Юкнинг иккинчи қисмини Нью-Йоркдан Тошкентга етказиб бериш   «UMT GlobalLogistics LLC» юк ташиш компанияси директори, ватандошимиз  Акмалжон Жумабоевнинг молиявий кўмагида амалга оширилди.

Беғараз ёрдам юки Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва Исроилдаги элчихонаси дипломатлари кўмагида шакллантирилди ва жўнатилди.

Ўзбекистонга тақдим этилган тиббиёт маскаларини республиканинг тегишли тиббиёт муассасаларига етказиб бериш таъминланади.

    Бошқа янгиликлар