1

“Ислом Давлати” раҳбарининг собиқ рафиқаси у билан яшаган пайтлари ҳақида сўзлаб берди

ДУНЁ 01.04.2016, 11:39
“Ислом Давлати” раҳбарининг собиқ рафиқаси у билан яшаган пайтлари ҳақида сўзлаб берди

“Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абубакр ал-Бағдодийнинг собиқ турмуш ўртоғи у билан яшаган пайтлари ҳақида гапириб берди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Мен университет профессорига турмушга чиққан эдим. У бошқалар каби ҳар куни ишга борар, ишдан тўғри уйга келарди. Эрим ҳеч қандай “қаршилик ҳаракатлари”да иштирок этмасди. Унинг қандай қилиб, дунёнинг энг хавфли экстремистик гуруҳи раҳбарига айланиб қолгани мен учун жумбоқ”, – деди 28 ёшли Сажа ад-Дулейма.

Нашрнинг маълумот беришича, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи жуда сирли инсон бўлган: “У билан хотиржам гаплашиб бўлмасди (...) Уни севмасдим, бахтсиз эдим, шунинг учун ажрашишга қарор қилдим. Кетмаслигимнинг ҳам иложи йўқ эди, чунки бу унинг биринчи хотинига нисбатан адолатсизлик бўларди”.  

Сажа ад-Дулейми билан Абубакр ал-Бағдодийнинг 2009 йилда тузган никоҳи бор-йўғи уч ой умр кўрган бўлса-да, Сажа унинг рафиқалари ичидаги энг машҳури ҳисобланади. Жиҳод дунёсида у Халифасса номига сазовор бўлди. У юзини ҳижоб билан беркитмаган ҳолда, дунё аёлларига содиқ турмуш ўртоқ ва тўкин ҳаётни ваъда қилиб, “Ислом Давлати” гуруҳига аъзо бўлишга даъват этди. Унинг бу имижи радикал ислом жамиятидаги ҳақ-ҳуқуқсиз оддий аёл образига умуман мос келмасди ва бу нарса уни “фахрий эркак” деган номга сазовор бўлишига ҳам хизмат қилди.  

2014 йилда Ироқ ва Сурия ҳудудларининг маълум бир қисмини эгаллаб олган “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳи халифат деб эълон қилиниб, Абубакр ал-Бағдодий халифа мақомига эга бўлган эди. У 2000 йилда Бағдод университетининг ислом факультетини битириб, Қуръонни қироат қилиб ўқиш бўйича магистрлик даражасига эришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1