АсосийДУНË

Европада болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин

Европа Комиссияси болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида ёш чекловларини кучайтиришни таклиф қилмоқда.

'Европада болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин'ning rasmi

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен маълум қилишича, “Kids Act” ташаббуси доирасида 13 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш, 15 ёшгача шахсий аккаунт очишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

13–15 ёшдаги ўсмирлар учун эса ота-она назорати остидаги чекланган “мини-аккаунт”ларни жорий этиш режалаштирилган. Бундай аккаунтлардан фойдаланиш кунига бир соат билан чекланиши мумкин.

Шунингдек, 15–18 ёшдагилар учун ижтимоий тармоқларда “хавфсиз дизайн” талабларини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Урсула фон дер Ляйен платформаларда болаларни қарамликка олиб келувчи функциялар, тобора экстремал контентга йўналтириш ва сунъий интеллект ёрдамида қизларнинг фотосуратларидан жинсийлаштирилган сохта тасвирлар яратилишини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Унинг фикрича, ижтимоий платформалар ўз хизматларининг болалар учун хавфсиз эканини исботлаши керак.

Европа Комиссияси мазкур ташаббус орқали болаларни рақамли муҳитда ҳимоя қилиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг улар ҳаётига таъсирини назорат қилишни кучайтиришни мақсад қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Европада болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин - Darakchi.uz