АсосийDunyo

Жанубий Корея ва Қозоғистон президентлари музокаралар ўтказди

'Жанубий Корея ва Қозоғистон президентлари музокаралар ўтказди'ning rasmi

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев музокаралар ўтказди. Томонлар Қозоғистон - Корея стратегик шериклик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил муҳокама қилган.

Таъкидланишича, Корея Республикасидан Қозоғистон иқтисодиётига 6 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Қозоғистонда Кореянинг 550 та компанияси (жумладан, Samsung, Hyundai, Lotto, Posko ва бошқ.) фаолият олиб бормоқда.

Музокаралар якунида давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:

1. Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикасининг қўшма баёноти (оғзаки қабул қилинган);

2. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида архив иши соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

3. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

4. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Корея Республикаси атроф -муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

5. Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ва Корея Республикаси фахрийлари ва ватанпарварлари агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

6. «Самрук-Казына» миллий бойлик фонди» AЖ ва Корея халқаро савдо ассоциацияси (KITA) ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми.

 

    Бошқа янгиликлар