АсосийDunyo

Дунёда бир кунда 542 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

'Дунёда бир кунда 542 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди'ning rasmi

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 542 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ССВ маълумот берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони  208 миллион 708 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  шундан 4 миллион 377 мингдан зиёд киши вафот этган (18.08.2021 йил Европа вақти билан соат 16:06 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 542 708 янги ҳолати аниқланди.️6 739 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.08.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:38 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни  209 миллион 308 мингдан ортиқ одам юқтирган,  улардан 4 миллион 393 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 37,155 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  • иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,322 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (20,457 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Франция (6,661 миллиондан ортиқ) ,
  • бешинчи ўринда эса Россия (6,572 миллиондан ортиқ).

 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 113 803, Ҳиндистонда 35 178, Бразилияда 14 471,  Россияда 20 914, Францияда эса 17 104 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 796 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

 

    Бошқа янгиликлар