АсосийSiyosat

Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси “Толибон” билан алоқага чиқмаган

'Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси “Толибон” билан алоқага чиқмаган'ning rasmi

Тошкентдаги Афғонистон элчихонаси “Толибон” билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақда Риа Новостига дипломатик ваколатхона ходимларидан бири хабар берган.

Шунингдек, у элчихона одатдагидек ишлаётганини ва виза олиш учун мурожаат қилган ташрифчиларни мунтазам қабул қилиб туришини таъкидлади.

Афғонистоннинг қўшни Тожикистондаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари ҳам худди шундай йўл тутишди, лекин улар ўзини амалдаги Афғонистон президенти деб эълон қилган Амрулла Солиҳни мамлакат раҳбари сифатида ва очиқ тан олдилар.

    Бошқа янгиликлар