АсосийDunyo

Афғонистон қаршилик кучлари Бағлан вилоятининг учта туманини толиблардан қайтариб олди

'Афғонистон қаршилик кучлари Бағлан вилоятининг учта туманини толиблардан қайтариб олди'ning rasmi

Афғонистоннинг аввалги маъмурияти мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон Муҳаммади маълум қилишича, қаршилик кучлари “Толибон” ҳаракати жангариларидан Бағлан вилоятининг учта туманини қайтариб олди.

"Пули-Хисар, Дех-Салаҳ ва Бану туманлари маҳаллий қаршилик кўрсатиш кучлари томонидан эгалланди", - деб ёзди генерал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ушбу туманларни қайтариб олиш учун кечган жанглар давомида қаршилик кучлари ўнлаб толибларни йўқ қилган, деб хабар берди РИА Новости вилоятдаги манбаларга таяниб.

    Бошқа янгиликлар