АсосийМАДАНИЯТ

Тошкентда “Гул ишқи” номли кўргазма намойиш этилмоқда

20 август куни Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Муста...

'Тошкентда “Гул ишқи” номли кўргазма намойиш этилмоқда'ning rasmi

20 август куни Икуо Ҳираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган миниатюрачи рассом Aнвар Бобобековнинг “Гул ишқи” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 40 га яқин миниатюра  ишлари намойиш қилинмоқда. Бу ҳақда  Ўзбекистон Бадиий академияси маълум қилди.

Маълумот учун: Aнвар Бобобеков  1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда ҳозирги Республика ихтисослашган санъат мактаб интернатини, 2006 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлади.

2018 йилдан бери Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг “Миниатюра” шўбаси аъзоси.

    Бошқа янгиликлар