Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бугунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-38° атрофида сақланиб туради.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 35-37° гача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.






