1

Хоразмда талончилар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 04.04.2016, 09:36
Хоразмда талончилар қўлга олинди

Хоразм вилояти Урганч тумани ички ишлар бўлимига Шовот туманида яшовчи 38 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс уни қўрқитиб, 400 минг сўм пули ва "Samsung " русумли қўл телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Урганч шаҳрида яшовчилар 30 ёшли, 28 ёшли ва 25 ёшли фуқаролар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1