АсосийJamiyat

Эртага Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари ўтказилади

'Эртага Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари ўтказилади'ning rasmi

2021-2022-ўқув йили учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига кириш тест синовлари 2021-йил 25-август куни 19:00 да Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Тест синовлари 2 та мутахассислик фани ва чет тили (инглиз, немис, франсуз) дан ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 25 тадан жами 75 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 2 соат-у 30 дақиқа вақт ажратилади.

Чет тили бўйича Б2 ва ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро сертификатга эга талабгорлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади ва уларга шу фан доирасида олиш мумкин бўлган максимал балл берилади. Уларга тест синовида 2 та мутахассислик фани учун 1 соат-у 40 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 300 балл бўлиб, ҳар бир тоғри жавоб учун 4 баллдан берилади. Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.

    Бошқа янгиликлар