Интернет тармоқларида катта ёшдаги киши ёш болани ураётганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:
Aниқланишича, шу куни соат 14.00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро урушиб қолишган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 1986 йилда туғилган Қ.Бахтиёр аралашган ҳамда вояга етмаган 2010 йилда туғилган К.Aсадбекни уриб тан жароҳати етказган.
Жорий йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар ИИББ 102 рақами орқали 1987 йилда туғилган Д.Ўлмасхон мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.Aсадбекка етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.






