АсосийMadaniyat

Кинематография агентлиги марказий аппаратидаги 10 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинди

'Кинематография агентлиги марказий аппаратидаги 10 та вакант лавозим учун танлов эълон қилинди'ning rasmi

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда Агентлик марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилди. Улар қуйидагилар:

— Ишлаб чиқариш ва иқтисод бошқармаси бошлиғи;

— Ишлаб чиқариш ва иқтисод бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Ишлаб чиқариш ва иқтисод бошқармаси бош мутахассиси;

— Фильмлар ва сериаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Фильмлар ва сериаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Фильмлар ва сериаллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Бухгалтерия бўлими бошлиғи;

— Ахборот–коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими бош мутахассиси;

— Умумий ишлар хизмати бошлиғи;

— Халқаро алоқаларни ривожлантириш хизмати бошлиғи.

"Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Ҳужжатлар 2021 йил 30 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади",-дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар