АсосийСПОРТ

Мурод Хантўраевнинг ўғиллари таеквондо камарларини олишди (видео)

 Ижтимоий тармоқларда яқинда марҳум спортчи Мурод Хантураевнинг  ўғиллари таекво...

'Мурод Хантўраевнинг ўғиллари таеквондо камарларини олишди (видео)'ning rasmi

 Ижтимоий тармоқларда яқинда марҳум спортчи Мурод Хантураевнинг  ўғиллари таеквондо бўйича сариқ камарларини қандай олишгани акс этган видео тарқалди.

Спортчининг фарзандлари узоқ вақт давомида ота йўлини танлаган ва аста -секин ўз мукофотларини олиб, унинг изидан боришмоқда.

Видеода Муроднинг тўнғич ўғли сариқ камар, укаси эса сариқ чизиқли оқ камар олганини кўриш мумкин.

"Дадажонимга мен укам билан биргаликда чемпион бўлишга ваъда бергандим. Мен ўз мақсадимга бораяман.  Сиз ҳар доим ёнимда бўласиз ва мен буни ҳис қила оламан, дада" дея тўнғич ўғилнинг гапларини ёзмоқда, уларнинг  мураббийи Нарбабоев.

    Бошқа янгиликлар