АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан "Аfrosiyob”нинг қўшимча рейслари йўлга қўйилмоқда

'Байрам муносабати билан "Аfrosiyob”нинг қўшимча рейслари йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, 30, 31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида 764/763-сонли “Afrosiyob” юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда  “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ хабар берди.

Унга кўра, 764-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди ушбу кунларда Тошкент марказий темир йўл вогзалидан 08:30да, 763-сонли поезд эса Самарқанд темир йўл вогзалидан 17:00 да ҳаракатини амалга оширади. 

"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", — дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар