АсосийMadaniyat

Яқин кунларда ХIII Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади

'Яқин кунларда ХIII Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади'ning rasmi

Дунё тан олган, жаҳон саҳналарида намойиш этилган катта кинотақдимотлар энди Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

28-сентябрь - 3-октябрь кунлари бўлиши кутилаётган ХIII Тошкент Халқаро Кинофестивали эсда қоларли учрашувлар, қизиқарли тақдимотлар, хуллас ёрқин лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Кинемотография агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, фестивал доирасида “Жаҳон мамлакатлари кино кунлари” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 10 дан ортиқ давлатларнинг кинолари намойиш қилинади. Россия, Туркия, Корея, Италия, Польша, Озарбайжон, Ҳиндистон, Беларус, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон шулар жумласидан.

Бошқа янгиликлар