АсосийJamiyat

Бозорлардаги нарх-наво ўрганилди

'Бозорлардаги нарх-наво ўрганилди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ўрганилди.

2021 йил 25 август ҳолатига кўра:

  • Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45000 – 68000 сўм
  • Қўй гўшти (1 кг) ➖ 52000 – 80000 сўм
  • Картошка (1 кг) ➖ 1500 – 5000 сўм
  • Пиёз (1 кг) ➖ 800 – 3000 сўм
  • Сабзи (1 кг) ➖ 2000 – 10000 сўм
  • Тухум (10 дона) ➖ 5000 – 14000 сўм
  • Гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 18000 сўм
  • Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 14000 – 24000 сўм
  • Шакар (1 кг) ➖ 7500 – 9000 сўм

 

Мол  гўшти 45 000 сўмдан 68 000 сўмгача

1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (45 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (68 000 сўм).

Қўй гўшти 52 000 сўмдан 80 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (52 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (80 000 сўм) кузатилган.

Картошка 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Картошканинг минимал нархи Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилган.

Пиёз 800 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилган (3 000 сўм).

Сабзи 2 000 сўмдан 10 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи  Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг  «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (2 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг«Эски жўва деҳқон бозори» да (10 000 сўм) кузатилган.

Тухум 5 000 сўмдан 14 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг  «Қўйлиқ деҳқон бозори»да да қайд этилган (5 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да кузатилган (14 000 сўм).

Гуруч 5000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 5000 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 14 000 сўмдан 24 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи минимал нархи Андижон шаҳрининг "Янги бозор деҳқон бозори", Жиззах шаҳрининг "Жиззах марказий деҳқон бозори", Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 14 000 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”,  «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 24 000 сўм) аниқланган.

Шакар 75 000 сўмдан 9 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (7500 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Жиззах шаҳрининг "Жиззах марказий деҳқон бозори", Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (9 000 сўм) кузатилган.

    Бошқа янгиликлар