АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг қоқ марказида телесериал учун суратга тушаётган актёрлар жанжаллашиб кетди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди” д...

'Тошкентнинг қоқ марказида телесериал учун суратга тушаётган актёрлар жанжаллашиб кетди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди” деб номланган видеотасвир тарқалмоқда. 

Ҳолат юзасидан маълумот берган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 26 август куни тахминан соат 16.00 ларда Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериални тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган эди. Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб тортишиб қолишган ва жанжаллашиб кетишган. Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар