АсосийDunyo

Токио-2020: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин — Нозимахон Қаюмова Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди

'Токио-2020: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин — Нозимахон Қаюмова Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди'ning rasmi

Ҳозиргина аёллар ўртасида пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида Ф13 классида ўзбекистонлик Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди. Тажрибали спортчимиз 42.59 метр натижа билан 1-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Нозимахон Қаюмова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди.

Шу тариқа вакилларимизнинг умумжамоа ҳисобида қўлга киритган медаллари сони 5тага етди: иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза.

 

    Бошқа янгиликлар