Аввалроқ Парвина Самандарова делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина якунланган беллашувда Пара-дзюдочи Феруз Саидов олтин медални қўлга киритди.
-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб етиб, Паралимпия ўйинлари чемпионига айланган.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар 4 тага етмоқда!