АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 1 сентябрдан яна бир телеканал ўз фаолиятини бошлайди

'Ўзбекистонда 1 сентябрдан яна бир телеканал  ўз фаолиятини бошлайди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан яна бир янги телеканал ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси муассислигидаги  “Renessans TV” телеканали  “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа дастури доирасида ташкил этилган.

Хабарларга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб “Renessans TV” тест режимида ўзининг илк эфирини бошлайди.  

Айни пайтда ушбу телеканал  Ўзбекистоннинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олгани, ҳозирда эфирларга тайёргарлик жараёнлари кетаётганлиги таъкидланмоқда. 

Бошқа янгиликлар