Давлат Статистика қўмитаси 2021- йилнинг январь-июнида Хоразм вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) қанчага ўсганини маълум қилди.
Унга кўра, 2021- йил январь-июн ойлари якунларида, Хоразм вилоятида ЯҲМ 4,9% га ўсган ва 11 038,6 млрд. сўмни ташкил қилди.
ЯҲМнинг ўсиши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 100,4 % (ЯҲМ таркибидаги улуши – 40,3 %), саноатда 109,5 % (12,9 %), қурилишда 105,1 % (6,8 %), хизматлар соҳасида 107,8 % (40,0 %) кузатилган ўсиш суръатлари билан боғлиқдир.
Aҳоли жон бошига ЯҲМ 5 813,5 минг сўмни ташкил этди ва 3,4 % га ўсди.






