АсосийDunyo

Йил охирига қадар ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияга чартер поездлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

'Йил охирига қадар ўзбекистонлик мигрантлар учун Россияга чартер поездлар йўлга қўйилиши кутилмоқда'ning rasmi

Sputnik Ўзбекистоннинг хабар беришича, бу ҳақда Россия Қурилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Никита Стасишин Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу масалани Ўзбекистон ҳукумати билан муҳокама қилиш режалаштирилган. Мигрантлар Россиядаги қурилиш ишларига жалб қилинади.

“Тез орада Ўзбекистонга сафар ташкиллаштирамиз. Биз пилот режимда саралаб олиб, эмлаш ва Ўзбекистондаги меҳнат мигрантлари билан боғлиқ ҳамма нарсани ташкиллаштиришни режалаштиряпмиз. Бу бизга меҳнат мигрантларини поездларда хавфсиз, Қозоғистон ҳудуди орқали ташкиллаштирилган ҳолда олиб келиш имконини беради”, - деган Стасишин.

Россиялик амалдор йил охирига қадар бу жараён тўлиқ йўлга қўйилишига умид қилинаётганини қўшимча қилган.

 

    Бошқа янгиликлар