Бир неча дақиқа аввал пара-таэквондо бўйича аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зиёда Исақова ярим финал жангини ўтказди.
Вакилимизга финал остонасида перулик Леанор Эспиноза рақиблик қилди. Афсуски, ҳамюртимиз ушбу баҳсда 7:17 ҳисобида мағлуб бўлди.
Энди Зиёда Исақова бронза медали учун даянга чиқади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.