Пара атлетиканинг F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 тага етди: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза.