АсосийSalomatlik

Ўзбекистонда 150 га яқин буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган

'Ўзбекистонда 150 га яқин буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган'ning rasmi

Маълумки, бугунги кунда инсон органи трансплантацияси — беморларнинг ўлимига ёки чуқур ногиронлигига олиб келадиган, инсон организмининг деярли барча аъзолари ва тизимларига таъсир этувчи бир қатор кенг тарқалган жиддий касалликларни тўлиқ даволашнинг ягона усули ҳисобланади

Дунёда ҳар йили 136 мингдан ортиқ орган трансплантацияси амалга оширилади. Аммо ҳар йили операцияларга қараганда 40 фоиздан кўпроқ беморлар орган трансплантациясига навбатда туради, бу эса бундай беморларни даволаш учун донорларга доимий эҳтиёж борлигидан далолат беради.

Айни дамда ушбу трансплантация фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрда “Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 859-сонли қарори билан тартибга солинган.

—  Марказимизда хорижий клиникалар ютуқлари синчковлик билан ўрганилгач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2018 йил “Хирургик трансплантология” бўлими ташкил этилди, — дейди РШТЁИМ бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев. 

— Туркиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда 2018 йилнинг 7 апрелида марказимизда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилган. Ҳозирда бундай жарроҳлик амалиётлари илмий марказнинг ёш истеъдодли жарроҳлари томонидан бажарилиб келинмоқда ва шу кунга қадар 150 га яқин беморларда тирик қариндошлар орасида буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

Маълумотларга қараганда, юртимизда 3000 нафардaн oртиқ бeмoр дaстурий гeмoдиaлизгa муҳтoж. Сурункaли буйрaк eтишмoвчилигининг сўнгги бoсқичидa бўлгaн ҳaр бир бeмoр ҳaфтaсигa кaмидa 2 мaртa гeмoдиaлиз сeaнсини oлaди.

Бошқа янгиликлар