АсосийSport

МДҲ ўйинларида спортчиларимиз яна 5 та медални қўлга киритишди

'МДҲ ўйинларида спортчиларимиз яна 5 та медални қўлга киритишди'ning rasmi

Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида I  МДҲ ўйинлари давом этмоқда. 

Мусобақанинг биринчи куни дастурида терма жамоамиз яна 5 та бронза медалини делегациямиз ҳисобига ёзиб қўйди. Улардан 4 таси бокс спортига тўғри келса, яна бир медал эркин курашчимиз ҳисобига тегишли. Медаллар ўйналган иккинчи кунда совриндор бўлган спортчиларимиз:

Бокс:

-60 кг: Умидилло Расулов

-66 кг: Жафарбек Шахбазов

-52 кг: Узукжамол Юнусова

-54 кг: Гулдана Тилеубергенова

Эркин кураш:

-125 кг: Намоз Aбдурашидов

Шу тариқа, мазкур мусобақада делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар