АсосийМАДАНИЯТ

Алишер Навоий номидаги Катта театрда "Лазги - Муҳаббат ва қалб рақси" балетининг премьераси бўлди (Видео)

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева премьера ҳақидаги тассу...

'Алишер Навоий номидаги Катта театрда "Лазги - Муҳаббат ва қалб рақси"  балетининг премьераси бўлди (Видео)'ning rasmi

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева премьера ҳақидаги тассуротлари билан бўлишди. 

" – Бу жуда жозибадор ва мўъжизавий томоша эди. Машҳур Хоразм рақсининг барча турларидан энг қадимгиси — инсон жисмига сиғмай озодликка талпинаётган Руҳ воқеаси саҳнада намойиш этилди. Ҳаракат ва туйғулар ифодасида қадимий афсона жонланди. Аксарият томошабинларнинг кўзи ёшланди.

Бу халқаро жамоа томонидан амалга оширилган жуда мураккаб ва қизиқарли лойиҳа бўлди. Унинг мақсади эзгу - балет санъати воситасида жаҳон ҳамжамиятига қадимий рақсимиз, халқимизнинг соф қадриятлари ҳақида айтиб бериш", - дейди С.Мирзиёева. 

 

У ушбу спектаклни саҳналаштиришга ҳисса қўшган барчага чексиз миннатдорчилигини ва балет Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар томошабинларининг севимли спектаклига айланишига умид билдирди.  

    Бошқа янгиликлар