АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов Буюк Британия ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди

'Абдулазиз Комилов Буюк Британия ташқи ишлар вазири билан мулоқот қилди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик Матбуот хизмати.

Унга кўра, ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ривожини муҳокама қилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашилди. Ҳар икки томоннинг бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришдан бирдай манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар