Токио-2020 Паралимпия ўйинлари иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғига етиб боришди. Спортчиларни “Янги Ўзбекистон” боғида юзлаб фуқаролар катта қувонч билан кутиб олишди. Чемпионлар ва совриндорларга совғалар топширилмоқда.
Паралимпия ўйинларида олтин медал олган 8 нафар спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, 3 хонали уй ва Tahoe автомобили топширилди.
Паралимпия ўйинларида кумуш медал олган 5 нафар спортчиларга 100 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Traverse автомобили топширилди.
Паралимпиада-2020: Бронза медал соҳибларига "Чевролет Траиблазер" автомобили калити ва шаҳар марказидан 1 хонали уй сертификати ҳамда калити, $ 50 минг мукофот пули берилди.
Тадбир жараёнлари давом этмоқда.