Бугун, 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Миср Aраб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Aмира Фахмий билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазиригининг Матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлар муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, сайёҳлик, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.