Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида йўл-патруль хизматининг "Tracker" русумли, 01 772 VSC давлат рақам белгили махсус автомобили қоидаларда белгиланган талабни (пиёдалар ўтиш жойидан олдин 5 метрдан кам масофада) бузган ҳолда тўхтаб турганлиги бўйича изоҳ келтирилган хабар тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️нинг маълум қилишича, мазкур хабар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчи Ф.Ф.га нисбатан баённома тузилди.







