Ўзбекистон ва Қатар Давлати ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан Қатар давлатининг “Qatar Airways” авиакомпаниясига 2021 йил 7 сентябрда Ўзбекистонга Доха-Тошкент-Доха йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун Эксплуатацион рухсатнома берилди.
Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320, Airbus 321, Airbus 350, Boing 777 ва Boing 787 ҳаво кемаларида амалга оширади.






