Маълумки, 2021 йил 24 октябрь мамлакатимизда Президент сайлови бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматига кўра, эндиликда фуқаролар сайловда иштирок этиш билан бир қаторда, сайловчилар рўйхатига аниқлик киритишга ҳам ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.
Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталида хонадонда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш имконини берувчи махсус хизмат ишга туширилган.
Агар сиз мазкур хизматдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, “Яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш” (https://my.gov.uz/uz/service/389) рукнига киринг ва жорий кадастр рақами бўйича ҳудуд ҳамда туманни танланг.
Доимий рўйхатда истиқомат қилувчилар жадвалида кўрсатилган фуқароларни манзилдан ўчирмоқчи ёки ўрнига янги фуқарони қўшмоқчи бўлсангиз, маълумотларни таҳрирлашингиз мумкин.
Таъкидланишича, тақдим этилган маълумотлар масъул мутахассислар томонидан текширилади ва 1 иш кунида тўғриланади.







