1

Мақсуд Шайхзода ҳақидаги ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 09.09.2021, 21:26
Мақсуд Шайхзода ҳақидаги ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

 

Бугун, 9 сентябрь куни Адиблар хиёбонида Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган “Икки халқ дилбанди” ҳужжатли фильмининг премьераси ўтказилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур туркум ҳужжатли фильмлар премьералари Кинематография агентлиги томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.

Премьерадан аввал, Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳмонов, академик Наим Каримов, Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббасов сўзга чиқишди, Ўзбекистон халқ артисти Рамз Усмонов томонидан қўшиқ ижро этилди.  

“Икки халқ дилбанди” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда “First art media” студияси томонидан суратга олинган.

Куни кеча Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилганди. Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Ойбек, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1