Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳрида тўқнашган икки автобус акс этган видео тарқалди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, тўқнашув 2021 йил 10 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Мумтоз" савдо мажмуаси яқинида содир бўлган. Ҳайдовчи А.Х. "ZHONGTONG" русумли автобусни ортга бошқараётган вақтда орқа томонда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги "ISUZU" русумли автобуснинг олд томонига тўқнашган.
Натижада, "ZHONGTONG" русумли автобуснинг орқа ойнаси синиб моддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
️Мазкур тўқнашув юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.






