1

Тожик киночилари Ўзбекистонга ташриф буюришди (фото)

МАДАНИЯТ 10.09.2021, 18:37
Теглар: ЎЭОАВМА
Тожик киночилари Ўзбекистонга ташриф буюришди (фото)

Бугун, 10 сентябр куни тожикистонлик бир гуруҳ киноижодкорлар ва олимлар юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда oav.uz мухбири хабар берди.

Меҳмонларни Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара-постида Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Исамат Эргашев, Ўзбекистон хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов, Ўзбекистон Кинематография агентлигининг бир гуруҳ мутасаддилари тантанали кутиб олди.

Маълумки, 10–12-июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида барча соҳалар қатори маданий алоқаларни ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган эди.

Президентимиз ушбу ташриф асносида буюк аждодларимиз – Aлишер Навоий ва Aбдураҳмон Жомий дўстлиги ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм яратиш вақти келганини таъкидлади. Бу таклиф Тожикистон раҳбари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Мазкур кинолойиҳани амалга ошириш мақсадида айни пайтга қадар икки мамлакат киноусталари бир неча бор онлайн тарзда музокаралар олиб боришди.  Дарҳақиқат, Aлишер Навоий ва Aбдураҳмон Жомий ўртасидаги дўстлик ҳақида кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган, ҳужжатли филмлар суратга олинган. Aммо, шу пайтга қадар яратилган экран ва саҳна асарларида бу икки улуғ мутафаккир дўстлиги етарлича ёритилмаган.  

Тожикистонлик киноусталарнинг ташрифи давомида икки мамлакат ижодкорлари юзма-юз тарзда лойиҳа юзасидан фикр алмашадилар.

Меҳмонлар таркибида “Тожикфилм” давлат муассасаси директори биринчи ўринбосари Толиб Ғайбуллозода, Тожикистон Фанлар академияси кутубхонаси директори Шодимуҳаммад Сўфизода, Тожикистон давлат маданият ва санъат институти ректори Муҳриддин Низомий, филология фанлари доктори, профессор Бадриддин Мақсудов, Тожикистон киноижодкорлар уюшмаси раиси Сафар Ҳақдодов, кинорежиссёр Файзулло Фаёзов ҳам бор.

Меҳмонлар, шунингдек, “Буюк Ипак йўли дурдонаси” Тошкент Халқаро кинофестивалига ҳозирлик жараёнлари билан танишадилар. Ўзбекистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорликдаги бошқа кинолойиҳалар юзасидан ҳам музокаралар олиб борадилар.

Шарҳлар

«Ижобий олам» – Янги Ўзбекистоннинг навқирон қиёфаси

05.08.2021, 18:00

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги ингоҳ» медиа дастури...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1